ПСЖ 21 ёшли футболчининг траснфери учун курашда "Милан"га енгилди

Бразилиянинг "Фламенго" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди.

"Милан" клуби 21 ёшли хавбек учун курашда ПСЖни ортда қолдирди. Трансфер бўйича музокараларни "россоньерлар" директори Леонардо бошқариб борган.

Globo Esporte нашрининг хабар беришича, кўчиб ўтиш 35 миллион еврога баҳоланган. Жорий ҳафтада футболчи "Милан" базасида тиббий кўригдан ўтади.

Айтиб ўтиш жоизки, Лукас Бразилия терма жамоаси аъзоси, бироқ ҳали бирор бир учрашувда иштирок этолмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!