ПСЖ гуруҳ босқичининг ўзида 24та гол урди ва мусобақа рекордини ўрнатди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида ПСЖ ўз майдонида “Селтик” клубини қабул қилди.

Tecno

Голларга бой кечган баҳс парижликларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу устунлик якунда таблода ҳам акс этди. Якуний ҳисоб 7:1.

Эътиборлиси, ПСЖ шу куни жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги голлари сонини 24тага етказиб олди. Бу эса мусобақанинг янги рекорди бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, юқоридаги кўрсатгич борасидаги энг яхши натижа Дортмунднинг “Боруссия” (21та) клубига тегишли эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!