ПСЖ ҳужумчиси фаолиятини "Бетис"да давом эттириши мумкин

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, андалусияликлар унинг бир ярим йиллик ижараси борасида аллақачон келишувга эришган. Футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Бетис"га ўтишга қарши эмас. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли форвард 2016 йил "Реал"дан ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. У жорий йилги мавсумда ПСЖ сафида фақатгина бир учрашувда иштирок этди холос. Испаниялик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!