ПСЖ ва "Рома" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун кураш бошлади

"Манчестер Юнайтед" хавбеки Андер Эррера мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 29 ёшли испаниялик футболчи учун ПСЖ ва "Рома" ўзаро кураш бошлашган. Қайд этиш лозимки,  Эрреранинг МЮ билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш бўйича муросага кела олишмаяпти.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!