ПСЖдаги бразилиялик футболчилар сони яна ортиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар жамоа раҳбариятидан иккита тажрибали хавбекни сотиб олишни сўрамоқда.

Хабарларга қараганда 26 ёшли бразилиялик футболчи жамоада ҳамюртлари - Каземиро ("Реал") ҳамда Филиппе Коутиньоларни ("Барселона") кўрмоқчи. Неймарнинг фикрича Жанлуижи Буффоннинг келиши дарвоза чизиғини кучайтирган бўлса, тез орада"Бавария"дан кўчиб ўтиши кутилаётган Жером Боатенг билан ҳимоя мустаҳкамланади. Энди эса жамоа идеал ҳолатга келиши учун таркибга тажрибали ярим ҳимоячиларни жалб этиш лозим.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” Коутиньони жорий йилнинг январида сотиб олганини инобатга олсак уни қўйиб юбориши мумкин эмас. Ўз навбатида “Реал” ҳам Каземиро учун Испания фуқаролигини олиб бериб, уни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!