
ПСЖнинг уч нафар аъзоси Франция чемпионатида йил футболчиси номига даъвогарлик қилмоқда
Франциянинг олий дивизиони ҳисобланган Лига 1 мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.
Ушбу рўйхатдан жой олган тўрт нафар футболчидан учтаси ПСЖ аъзолари ҳисобланади. Жумладан, Эдинсон Кавани, Килиан Мбаппе ва Неймар ушбу совринга даъвогарлик қилмоқда. Номзодлар орасида фақатгина "Марсель" ярим ҳимоячиси Флориан Товен парижликларнинг уч нафар футболчисига қарши кураш олиб борадиган бўлди.
Маълумот учун, ушбу соврин ўтган мавсум Эдинсон Каванига насиб этган эди.
Фикрлар