ПСВ етакчи футболчисини 40 млн евродан камига сотмоқчи эмас

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳамон ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосанони сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра Лосанога шунингдек “Наполи” ҳам кураш олиб бормоқда. Неаполликлар мексикалик футболчи учун 25-30 млн евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ, Эйндховен жамоаси уни 40 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лосано ПСВ сафига 2017 йил “Пачука”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!