Пабло Карреньо-Буста гўзал Петра ортидан кетди
Испаниялик Пабло Карреньо-Буста ва голландиялик Робина Хааз "Western & Southern Open" турнирининг чорак финал йўлланмаси учун куч синашди.
Улар ўртасида ўтган мазкур баҳсга Цинциннати шаҳри мезбонлик қилди. Унда Пабло рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб қилди.
Энди Карреньо-Буста мусобақанинг чорак финалида россиялик Карен Хачанов ва хорватиялик Марин Чилич учрашуви ғолибига қарши рақобатлашади.
Фикрлар