Пакьяо Мейвезерга қарши реванш жанг 2019 йилда бўлишига ишонмоқда
Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан реванш жанг ўтказиши кутилмоқда.
– Катта эҳтимол билан реванш бўлади, чунки Флойд боксга қайтмоқда. У жанг қилади. Мен январда. Шундай экан келаси реванш ўтказиш учун улкан имконият пайдо бўлиши мумкин.
– Ким ғалаба қозонганини билиш учун юбизга иккинчи жанг зарур. Чунки биринчи жангда буни билиш аниқ бўлмаган. Бундан ташқари менинг елкамда жароҳат бор, аммо бу бу гал реванш ташкил қилинса, ҳеч қандай баҳона ёки сабаб бўлмайди, – дея Пакьяонинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Эслатиб ўтамиз, бу боксчиларнинг илк тўқнашуви 2015 йил май ойида бўлиб ўтган ва Мейвезер очколар бўйича ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ Мейвезер MMA қоидалари бўйича жанг ўтказиш учун шартнома имзолаган ва у жорий йилнинг 31 декабр куни ўтказилади. Пакьяо келаси йили Эдриен Бронер билан январда тўқнашади.
Фикрлар