Пакьяо келаси йили фаолиятини якунлайди
Ads

Top Rank промоутерлик компанияси бошлиғи Боб Арумнинг сўзларига кўра, саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо профессионал фаолиятига 2019 йилда якун ясайди.

Мэннини профессионал боксдан кетгунча яна учта жанг кутиб турибди. Биринчи жанг 2018 йил охирида ташкил қилинади, кейин Пакьяо 2019 йилда икки марта рингга кўтарилади. Яқин вақтдаги жангда унга ким рақиблик қилиши ҳали аниқ эмас. Номзодлар орасида Амир Хан, Теренс Кроуфорд ва Василий Ломаченко бор, – дейди Арум Manila Bulletin нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо сўнгги жангини 15 июл куни Лукас Матиссега қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритди.