Chery Arrizo 6 Pro

Параосиё ўйинлари. Енгил атлетикачимиздан олтин ва бронза медаллари

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинлари қизғин давом этмоқда. Айниқса енгил атлетика бўйича беллашувларда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда. Бундан бироз аввал найза улоқтириш баҳсларида қатнашган Розия Эргашева 34,10 натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. 200 метрга югуриш йўналишида стартга чиққан Сабина Суханова эса маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Параосиё ўйинларидаги медаллари сони 15тага етди. Уларнинг 10таси олтин, 3таси кумуш ва 2таси бронза медалларидир.

Мусобақа давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!