Параосиё ўйинлари. Фотима жаҳон рекордини ўрнатди ёхуд сузувчиларимиздан медаллар шодаси
Хабарингиз бор айни кунларда Индонезияда параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бундан бироз аввал 100 метрга югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов 11:26 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медаль соҳибига айланди!
Эркаклар ўртасида комплекс усулга сузиш баҳсларида эса Дмитрий Хорлин Осиё рекордини янгилади. Фирдавсбек Мусабеков эса маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Бу йўналишда ҳам олтин ва кумуш медаллар ўзбек спортчиларига насиб этди!
Комплекс усулда сузиш. 200 метрга аёллар ўртасидаги баҳсларда Фотима Омилова 02:21.82 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жаҳон рекордини ўрнатди. Ундан кейинги ўринни Шоҳсанамхон Тошпўлатова эгаллади. Демак, аёллар ўртасидаги баҳсларда олтин ва кумуш медалга эга чиқдик!
Фикрлар