Параосиё ўйинлари. Жакартада яна Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Хабарингиз бор, эртага Индонезияда III Параосиё ўйинлари расман старт олади. Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақа ўтказиладиган мамлакатга катта тайёргарлик билан етиб борган. Асосий мусобақалар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ватанимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди. Энди Жакартадаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Маросим давомида Ватанимиз байроғи билан бир қаторда Сингапур, Ливан, Яман ва Мўғулистон байроқлари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида Паралимпия шаҳарчаси мэри Рафик Ҳаким Радинал делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғаси туҳфа қилинди.

Манбаа: МОҚ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!