Парк Ханг Сео: 2018 йил Вьетнам учун ажойиб йил бўлди ва ишончимиз янада ортди

"Гуруҳимизда учта кучли жамоа йиғилган. Шундай бўлсада, биз ижобий натижага эришиш учун ишлашда давом этамиз, - дея сўз бошлади Жанубий кореялик мутахассис.

2018 йилда вьетнамликлар учун омадли келди, олимпия термаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида кечган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борди. Ёзда Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида эса 4-ўринни эгаллади. Шунингдек бош жамоа ҳам Жануби-Шарқий Осиё чемпионатида ғолиб чиқди.

Шубҳасиз 2018 йил биз учун ажойиб йил бўлди. Жамоамнинг ўзига бўлган ишончи жуда ҳам юқори. Вьетнам халқи ҳам футболчиларимдан кўп нарса кутишмоқда. Бу бизга ишонч ва ўзига хос босимни ҳам беради.

Аммо Жануби-Шарқий Осиё чемпионатидан сўнг биз жуда кўп ишладик. Биз бор эътиборни Осиё кубогига қаратганмиз ҳамда футболчиларда ҳам мотивация юқори.

Ироқ ҳам Эрон ва Яман сингари бизга муаммо бўлади, уларнинг барчаси яхши савиядаги жамоалар, лекин биз ҳам Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз", - деди Парк Ханг Сео.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!