
"Пахтакор" — "Қўқон-1912" учрашуви бошланиш вақти маълум
Олий лиганинг навбатдаги 24-турида "Қўқон-1912" жамоаси сафарда Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши баҳс оли боради.
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни соат 17:00 да бошланадиган бўлди. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги ўйин эса 13 октябрь куни соат 15:00 да старт олади.
Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс ЖАР стадионининг машғулотлар майдонида бўлиб ўтади.
Comments