“Пахтакор”нинг бугунги рақиби ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Бугун, 12 февраль Осиё чемпионлар лигасида ўтиш ўйинлари ўтказилади. Халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК ва мамлакат вице-чемпиони “Пахтакор” ўз юришини айнан иккинчи саралаш босқичидан бошлайди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликларга Тожикистон чемпиони “Истиқлол” рақиблик қилади. Шота Арвеладзе шогирдлари эса Ироқнинг “Эйр Форс” клуби билан куч синашишади.

“Пахтакор”нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси

"Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 5 ўйинда майдонга тушган.

2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби қайд этилган. 2008 йили эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги тўқнашувларда "Пахтакор" устун келган: Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган.

Умумий 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 11 гол урилган ва 4 тўп ўтказиб юборилган.

“Эйр Форс” қандай жамоа?

Ироқнинг “Эйр Форс” клуби 1931 йил 4 июль куни ташкил этилган. Жамоа уй ўйинларини 10000 мухлисга мўлжалланган “Эйр Форс” стадионида ўтказади. Клуб президенти – Ануар Ҳамад Амин. Бош мураббий – Надим Шакер.

Жамоа 6 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 7 марта кубок ва 2 бор Суперкубокда ғолиб чиққан. Кетма-кет 3 марта ОФК кубогида зафар қучган.

“Эйр Форс”нинг Ироқ чемпионатидаги охирги чемпионлиги 2016-2017 йилги мавсумга тўғри келади.

Клуб сафида айни пайтда иккита легионер тўп тепмоқда. Иккаласи ҳам Суриядан.

“ЭЙР ФОРС” – 2019

Дарвозабонлар: 1. Абдуллоҳ Файсал, 12. Муҳаммад Кассид, 21. Амжед Раҳим

Ҳимоячилар: 2. Али Баҳжат, 4. Суад Натиқ, 5. Аҳмад Абдулридха, 6. Самиҳ Саид, 14. Ҳуссайн Муҳсин, 26. Муҳаммад Нассиф, 33. Муайад Ажан (Сурия), 34. Мустафо Муҳаммад

Ярим ҳимоячилар: 13. Фаҳад Карим, 15. Али Ҳисни, 16. Карар Набил, 18. Зоҳир Медани (Сурия), 19. Муҳаммад Қосим, 25. Муҳаммад Али, 39. Аҳмад Абдуламир

Ҳужумчилар: 7. Каррар Али, 8. Иброҳим Баеш, 9. Эмад Муҳсин, 10. Ҳаммади Аҳмад, 17. Али Юсуф, 24. Аъло Аднан, 30. Соломон Уильямс (Нигерия), 35. Аднан Муҳаммад.

“ПАХТАКОР”-2019

Дарвозабонлар: 1. Ботирали Эргашев, 25. Элдорбек Суюнов, 35. Санжар Қувватов, 50. Умид Ҳамроев

Ҳимоячилар: 2. Бобур Асқаров, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Акрам Комилов, 5. Алишер Салимов, 15. Егор Кримец, 23. Шерзод Аъзамов, 29. Владимир Козак, 34. Фарруҳ Сайфиев, 55. Марко Симич

Ярим ҳимоячилар: 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Дилшод Раҳматуллаев, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 14. Ҳумоюнмирзо Иминов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Одил Ҳамробеков, 22. Жасур Яхшибоев, 27. Сардор Собирхўжаев, 45. Собит Синдаров

Ҳужумчилар: 11. Игорь Сергеев, 19. Шоҳрух Маҳмудожиев, 21. Марат Бикмаев

ОЧЛ-2019. Иккинчи саралаш босқичи

“Пахтакор” марказий стадиони. 12 февраль. 15:00.

“Пахтакор” - "Эйр Форс"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!