Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз ўз тарихида илк олтин медални қўлга киритди ва энг яхши жамоа бўлди

Пенчак силат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 12-17 декабр кунлари Сингапур давлатида бўлиб ўтган XVIII жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Мазкур дунё биринчилигида жаҳоннинг 70 дан ортиқ давлатлари орасида терма жамоамиз аъзолари умумжамоа ҳисобида 5-ўринга кўтарилди ва мусобақанинг энг яхши жамоаси унвонини қўлга киритди.

Penchat Silat 1

Мусобақада Абдумалик Салимов олтин медал соҳиби бўлиш билан бирга, жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилди. Шунингдек, Аюбхон Абдуллаев бронза медали билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!