Pepsi Суперлига.

Бугун Pepsi Суперлигасида қолдирилган 14-турдан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор"ини қабул қилди.

Ушбу ўйинда "шерлар" 85-дақиқада захирадан майдонга тушган Жасур Яхшибоевнинг голи эвазига 3 очкога эга чиқишди. Бу вақтга келиб эса "кончилар" майдонда 10 та бўлиб қолишган эди.

Боиси, 52-дақиқада Музаффар Музаффаровга учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатган эди.

 

АГМК

    Суперлига 14-тур

    12/07/2018 21:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Пахтакор

    • Жасур Яхшибоев 85'
    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)