Перес бугун Контенинг акаси билан учрашади

“Реал” клуби президенти Флорентино Перес бугун таниқли журналист ва Антонио Конте акаси Танкреди Палмери билан учрашади. Конте жамоанинг ҳозирги устози Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилган тақдирда бош мураббийликка асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Перес бугун Контенинг акаси билан учрашишни режалаштирган. Агар келишув амалга ошадиган бўлса, уни эълон қилиш кейинги кунга қолмайди. Солари “Мелилье” билан бўладиган Испания кубоги баҳсида вазифани бажарувчи сифатида бўлади, – деб ёзади Палмери ўзининг Твиттер саҳифасида.

Лопетеги “Реал”ни ёзда қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа 9-ўринда бормоқда. Кечаги “Эл класико”да мадридликлар “Барселона”га йирик ҳисобда (1:5) имкониятни бой беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!