Петр Чех ЦСКАга қарши баҳсни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

  • 2 апрель, 2018, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех кеча жароҳати сабаб премьер-лиганинг “Сток Сити”га (3:0) қарши баҳсини ўтказиб юборган эди.

Tecno

Унинг ўрнига шу куни “канонирлар” дарвозасини Давид Оспина қўриқлади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича чехиялик тажрибали посбон жорий ҳафта УЕФА Европа лигаси чорак финалидан ўрин олган Москванинг ЦСКА клубига қарши ўйинда ҳам иштирок эта олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Арсенал” ҳамда ЦСКА жамоалари ўртасидаги баҳс 5 апрель куни Лондондаги “Эмирейтс” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!