Ҳусанов, сенга жиддий рақобатчи келади!

  • 17 сентябрь, 07:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббий Хосеп Гвардиола таркибни янгилаш сиёсатини давом эттирмоқда. Январь ойида жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган бу жараёни ҳали ҳамон якунлангани йўқ.

Tecno

Испаниялик мураббий бир неча юлдузларга жавоб бериб юборди, асосий таркибга кира олмаётган ўйинчиларни ижарага жўнатди. Хусусан, марказий ҳимоячилардан Мануэль Аканжи Туркия чемпионатига йўл олди ва катта эҳтимол билан ёзда “шаҳарликлар” билан хайрлашади. Бу позициянинг ёш вакиллари – Витор Рейс ва Макс Аллейн тажриба ошириш учун “Жирона” ва “Уотфорд”га юборилди.

Ҳимоя маркази вакилларидан ёши ўтиб қолган Натан Аке захира ўйинчисига айланди. Жон Стоунз эса, жароҳатларга мойил бўлиб қолгани ва тикланиши бошқаларга нисбатан узоқроқ вақт талаб этаётгани мавсум бошидаёқ ўз исботини топди. Тўғрисини айтганда, ёши катта бу икки марказий ҳимоячининг ҳам клубдаги келажаги мавҳум.

Хосеп Гвардиола жамоа ҳимояси келажагини Абдуқодир Ҳусанов, Рубен Диаш, Йошко Гвардиола сингари ўйинчиларга боғлаган. Бироқ гранд клублар учун бу камлик қилади. Ротация имконияти кенгроқ бўлиши керак ва албатта, ўсиш учун ички рақобат ўта зарур. Ана шу мақсадда, “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан Марк Гехини олмоқчи.

“Кристал Пэлас” сардори ёзги трансферлар вақтида “Ливерпуль”га ўтишга яқин келган эди. Айрим сабабларга кўра, бу трансфер охирига етмай қолди. Марк Гехининг “Кристал Пэлас” билан шартномаси мавсум охирида тугайди. “Ливерпуль” уни ёзда текинга қўлга киритмоқчи.

Бироқ “Кристал Пэлас” раҳбарияти шартномани узайтиришга кўнмаган сардорини январда сотиб юбориб, пул ишлаб олишни режа қиляпти. “Шаҳарликлар”эса, шундан фойдаланиб қолмоқчи.

Daily Mirror нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” Гехини қўлга киритиши осон бўлмайди. Чунки Англия терма жамоасининг 25 ёшли ҳимоячиси “Реал”, “Барселона”, “Бавария”, “Интер” ва “Ювентус” каби гранд клублар кўз тикмоқда. Уларнинг бари трансферни январда амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

“Манчестер Юнайтед” Гвардиола кўзлаган ўйинчини олиб кетмоқчи

Италиянинг “Интер” ва Нидерландия миллий терма жамоаси қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис анчадан бери Англия Премьер-лигаси клублари нишонида турибди.

Football Insider нашрининг ёзишича, 29 ёшли футболчини Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”га олиб келишни истаяпти. Манбага кўра, энди ўйинчи учун курашга “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилди.

Манчестернинг ҳар  икки клуби ҳам Дензел Дюмфрисни январдаги қишки трансферлар ойнаси даврида олиб келишга уриниб кўради.

Дензел профессионал фаолиятини ўз юртида бошлаб, Нидерландиянинг бир неча клубларида маҳорат оширган. “Интер” бу ўйинчини 2021 йили 14,5 миллион еврога трансфер қилганди. Айни пайтда миланликлар билан яна уч йиллик шартномага эга ҳимоячи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Гвардиола Холандга кутилмаган баҳони берди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг асосий тўпурари Эрлинг Холанд намойиш қилаётган ўйинга фавқулодда юқори баҳо берди.

Норвегиялик футболчи “Манчестер Юнайтед” билан бўлган дербида дубль қайд этиб, янги чемпионатдаги голлари сонини бештага етказди ва тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди.

- Эрлинг ақлбовар қилмас даражада зўр ўйнаяпти. Бу мавсум ҳар қачонгидан ҳам зўр. Ҳатто Холанд ҳозир требл ютган мавсумимиздан ҳам кучли ўйнаяпти, дейишим мумкин.

Унинг динамикаси жуда юқори, биз у мунтазам гол уриши ва жамоамизга ғалаба қозонишда ёрдам беришини истаймиз, - деди Хосеп Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи ўтган йили “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтириб, 2034 йилнинг 30 июнигача Манчестер клубида қолишга розилик берган.

Ҳусанов хайрлашиб қол, Холандни олиб кетадиган клуб топилди

Роналду Ҳусановнинг дўстига эътибор қаратди: Трансфер бюджети 130 миллион евро!

Элдор ва Аббос, хушёр бўлинглар!

Англия Ҳусановни тан олди

Ҳусанов “Сити” тешигини “девор” бўлиб ёпяпти

BBC: Ҳусановга алоҳида раҳмат!

Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!