Петра Мартич учинчи даврада ким билан ўйнайди?

Хорватиялик Петра Мартич "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

Петра мазкур босқичда чехиялик Маркета Вондроушовани 6:4, 7:5 ҳисобида енгиб "Australian Open" мусобақасининг учинчи даврасига йўл олди.

Энди Мартич Мельбурн шаҳридаги навбатдаги учрашувини америкалик дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси Слоан Стивенсга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!