Почеттино: Сон майдонда худди Мессидек ҳаракат қилади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг кореялик ҳужумчиси Сон Хин Минни “Барселона” форварди Лионель Мессига қиёслади.
“Сон ўз устида жуда кўп ишлаяпти ва ўсишга интиляпти. У хоҳ тўп билан бўлсин, хоҳ тўпсиз, майдонда 100 фоиз борини бермоқда.
Унда худди батарея бордек – ишлайверади, ишлайверади ва қуввати тугагач охири дам олишни сўрайди. У ҳаммага ўрнак бўладиган ўйинчи.
Унинг майдондаги ҳаракатларини Мессининг ҳаракатларига ўхшатиш мумкин. Камроқ ҳаракат қилсада, кўпроқ фойда келтиради”, - дейди аргентиналик мутахассис.
Маълумот учун, Сон жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар