Погба: Келси сафар пенальти тепиш ҳуқуқини Санчесга берарман

"Биз Премьер-лигани ғалаба билан бошлашимиз зарур эди ва буни уддаладик. Мен мавсум олди тайёргарлигидаги бирорта ўйинда иштирок этмадим. Душанба куни машғулотларга киришдим ва бугун менга жуда қийин бўлди. Бугун яхши ўйнадик.  Жадвалнинг юқори поғонасида бўлишни истаймиз.

Бизда пенальти ижрочиси йўқ. Шунчаки мен гол уришимни сездим ва 11 метрли нуқтага яқинлашдим. Балки келаси сафар бундай имкониятни Санчесга берарман",  - деб айтиб ўтди франциялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!