Погба ҳаддидан ошди

Daily Mail хабарига кўра, франциялик футболчи португалиялик мутахассисга МЮдан кетишни исташини айтган ва Моуриньо айнан шу сабаб Погбани сардорлик боғичидан маҳрум қилган.

Погба илгарироқ кетиш истаги бор эканлигини вице-президент Эд Вудвордга ҳам маълум қилган эди. Моуриньо ва мураббийлар штаби ҳам унинг ҳаракатларидан норози бўлмоқда.

Поль "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин автобусда мусиқани баланд қилиб қўйган. Ваҳоланки, ўша вақтда қолган футболчилар ўйинга тайёрланаётган бўлган.

Бундан ташқари Погба "Бёрнли"га қарши ўйиндан кейиноқ Франция терма жамоаси  ихтиёрига учиб кетган. Бу вақтда "қизил иблислар" автобусда меҳмонхонага кетаётган бўлган ва Погбани "Роллс-Ройс"да унинг шахсий ҳайдовчиси келиб олиб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!