Погба ва Моуриньо ўртасидаги можаролар барҳам топди
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ярашиб олди. Бу ҳақда франциялик футболчининг агенти Мино Райола хабар берди.
“Погба Моуриньо билан алоқаларни тиклади. Шу боис у ҳозир хотиржам ва ўзини яна жамоанинг муҳим футболчиси сифатида ҳис қилмоқда”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Погба ва Моуриньо ўртасидаги можаролар сентябрь ойи охирида бошланган эди. Шундан сўнг айрим нашрлар хатто франциялик футболчининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишди.
Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар