Погбага кутилмаган даъвогар пайдо бўлди

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погба учун кутилмаган харидор пайдо бўлди.

 Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. “Нерадзуррилар” ушбу футболчини қўлга киритиш учун таркибидаги МЮни қизиқтираётган икки футболчиси - Иван Перишич ёки Милан Шкриньярлардан бирини ушбу трансферга қўшишга тайёр.

Маълумотларга қараганда Погбани “Интер”га яқиндагина “Ювентус”дан кетиб, айнан “нерадзуррилар”га бош директор бўлган Жузеппе Маротта чорламоқда.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!