Пол Инс: Агар Фергюсон бўлганида Погбани дарҳол жамоадан ҳайдарди

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ аъзоси Пол Инс бош мураббий Жозе Моуриньо билан можаро келтириб чиқараётган ярим ҳимоячи Поль Погба ҳақида кескин гаплар гапирди.

“Агар ушбу ҳолат Алекс Фергюсон даврида бўлганида, Погбани дарҳол жамоадан ҳайдарди. Чунки у биргина футболчи деб жамоада кулгига айланишни истамасди.

Агар Погба ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатиб, бор кучи билан ҳаракат қилганида эди унга бу қадар эътирозлар бўлмасди. Афсуски, у бундай эмас. Унинг Моуриньо билан можароси ортидан барча жамоа жабр тортмоқда. Менимча Погба январда жамоадан кетадиганга ўхшаяпти”, - дейди Инс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!