Польша - Сенегал ўйинида осиёлик ҳакамлар ишлайди
ФИФА ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди.
Унга кўра, Москвадаги "Спартак-Арена"да кечадиган ўйинни баҳрайнлик Наваф Шукралла бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Ёссир Абдулла Тулефат ва қатарлик Толиб Ал Маррилар ёрдамлашади.
Захира ҳаками ҳам Қатардан - Абдулраҳмон Ал Жассим. Унга БААлик Муҳаммад Ал Ҳаммади ёрдам беради.
Фикрлар