Португалия УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичига мезбонлик қилади

Хабарингиз бор кеча Италия майдонида дуранг қайд этган Португалия УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган илк мамлакатга айланган эди.

Маълумотларга қараганда айнан португалияликлар тарихда илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақанинг финал босқич учрашувларига мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда расман 3 декабрь куни Дублинда бўладиган УЕФА йиғилишида эълон қилинади. Айнан шу куни финал босқичига ҳам қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозимки, даставвал Миллатлар лигасининг финал босқичи мезбонлигига Португалиядан ташқари шунингдек Италия ва Польша ҳам даъвогарлик қилаётган эди. Аммо, уларнинг барчаси якунда битта гуруҳдан жой олишди. Шу боис мусобақа мезбонлиги гуруҳ ғолибига насиб этилиши белгиланди. Якунда эса португалияликлар қолган рақибларини ортда қолдиришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!