Португалия ҳукумати Роналду масаласида бир қарорга келди

Португалия ҳукумати "Ювентус" форварди Криштиану Роналдуни давлат мукофотларидан маҳрум этиш борасида якуний қарорга келди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра махсус кенгаш бу борада 33 ёшли футболчининг қилган ишлари уни давлат мукофотларидан махрум этиш учун етарли эмас деб топган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду солиқлардан бўйин товлаганликда айбланаётган ва шунинг ортидан у ўзига тегишли давлат мукофотларидан махрум бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!