Португалия терма жамоасининг Польша ва Италияга қарши таркиби эълон қилинди, Роналду бу сафар ҳам чақирилмади
Ads

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш  яқинлашиб келаётган Польша ва Италияга қарши баҳслар учун таркибни эълон қилди.

Эътиборлиси, Криштиану Роналду бу сафар ҳам терма жамоа ўйинларига жалб этилмади.

Дарвозабонлар: Бету, Клаудиу Рамуш, Руй Патрисиу;

Ҳимоячилар: Седрик Соареш, Жоау Канселу, Жозе Фонте, Луиш Нету, Пепе, Рубен Диаш, Мариу Руй, Рафаэль Геррейру;

Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш, Данилу Перейра, Андре Гомеш, Жоау Мариу, Пицци, Ренату Санчеш, Рубен Невеш, Вильям Карвалью, Бернарду Силва;

Ҳужумчилар: Андре Силва, Брума, Гонсалу Гедеш, Эдер, Рафа Силва.

Эслатиб ўтамиз, Португалия дастлаб 17 ноябрь куни Польшага, орадан уч кун ўтиб, яъни 20 ноябрь куни Италияга қарши ўйин ўтказади.