Поветкин Жошуага қарши жангга тайёргарликни бошлади

Россиялик супер оғир вазнли боксчи Александр Поветкин ушбу вазнда WBA Super, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуага қарши жангга тайёргарликни бошлади, дея хабар беради “Мир Бокса” промоутерлик компанияси.

Поветкин ҳозирда Кисловодскда йиғинда бўлиб турибди. Бу ерда спортчи кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратади.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Александр Поветкин ўртасидаги қарама-қаршилик 22 сентябр куни бўлиб ўтади. Жанг Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида ўтади ва бокс кечанинг асосий тўқнашуви ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alisher
24/07/2018 15:55
Поветкин думаю выиграет))