Поветкин фаолиятини тугатмайди. Кейинги жанг Англияда
Россиялик боксчи Александр Поветкин фаолиятини давом эттириш истаги борлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кейинги жанг Англияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик “Уэмбли”да бўлиб ўтган жангда британиялик Энтони Жошуага имкониятни бой бериб, 7-раундда нокаутга учраган эди. Чемпион эса оғир вазн тоифасида WBA Super, WBO, IBF ва IBO камарларини ҳимоя қилди.
– Боксда фаолиятимни давом эттириш истаги бор, – дейди Поветкин Инстаграм саҳифасида видеороликда. – Соғлиқ ажойиб, кайфият ҳам. Боксдан кетишни режалаштирганим йўқ.
– Мен жанг қиламан. Тез орада, апрел ойида Англияда. Ким билан бўлишини билмайман, – дейди боксчи. – Яна қанча жанг бўлишини айтиш қийин. Ўйлайманки, барчаси менинг кайфиятимга боғлиқ. Ҳозирча эса у бор. Олдинда фақатгина бир ёки иккита жанг билан чекланиб қолмайман.
Фикрлар