Пойтахтимизда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда. Хусусан, Тошкентнинг “Спартак” клуби билан ҳамкорликда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” мусобақаси ташкил қилингани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Ушбу мусобақада юртимизнинг “Спартак”, “Спартак-2”, “Пахтакор”, “Бунёдкор А”, “Бунёдкор Б”, “Локомотив” жамоалари билан биргаликда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистондан ташриф буюрган “Онтустик академияси” (Қозоғистон), БЖМОРСМ-8 (Қозоғистон), “Академия Юг” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон), ДЮСШ КГБО (Россия) жамоаларнинг 14 ёшгача бўлган футболчилари иштирок этишмоқда.
Натижалар билан танишинг:
"Ильбирс" – "Гулистон" 6-0
ДЮСШ КГБО – "Бунёдкор-В" 0-2
"Спартак-2" – "Бунёдкор-А" 0-4
"Академия Юг" — "Онтустик" 0-2
"Спартак" — "Хўжанд" 3-0
"Пахтакор" — "Локомотив" 3-1
Мусобақа 7 ноябрга қадар давом этади.
Фикрлар