Про-лига. "Сурхон" Тошкентда "Нурафшон" ва "Машъал"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор айни кунларда Про-лигада юзага келган қисқа муддати танаффусдан кўплаб жамоалар унумли фойданаланишиб, мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, Тошкентда ўз ўқув - йиғинини давом эттираётган “Сурхон” клуби яна 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра термизликлар дастлаб 28 июль куни "Нурафшон"га қарши баҳс юритишса, эртасига 29 июль куни "Машъал"га қарши майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Шквирин бошчилигидаги "Сурхон" бундан аввалги 2та ўртоқлик ўйинида дастлаб "Хоразм" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, кейин "Норин"га 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!