Путин Россия терма жамоасини Калининградга нега чақирди?

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ЖЧ-2018даги иштирок якунларига бағишланган йиғилишга  Россия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабини Калининградга таклиф қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Путин уларни жаҳон чемпионати иштироки якунларига бағишланган  йиғилишга таклиф қилди. Бироқ, унинг терма жамоа аъзоларини мукофотлаши борасида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ”, - дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг чорак финалида Хорватияга пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!