Қашқадарёда "Қорабайир" отчилик мажмуаси ташкил этилди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида замонавий, Марказий Осиёда аналоги йўқ “қорабайир” отлари миллий наслини кўпайтириш ва боқишга йўналтирилган мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон от спорти федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мажмуа майдони яшил зона, микроиқлим тизими билан кўкаламзорлаштирилган. Беш гектардан ортиқ худудда 200 та отга мўлжалланган отхона жониворларни сифатли парвариш қилиш учун барча керакли нарсалар билан жиҳозланган. Бу ерда барча талабларга жавоб берувчи ветеренар блоклари, чўмилиш хоналари, оғилхона мавжуд. Очиқ ва ёпиқ манежлар машғулотлар, миллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш учун махсус жиҳозланган. Бу ерда сифатли тўсиқлар, суғориш тизими ўрнатилган. Отларни юргизиш учун мўлжалланган махсус қумли ва сувли мослама мавжуд. Ёш отлар учун кенг қўра ҳам бор.
Байрам тадбири гувоҳига айланган меҳмонлар, от спорти ишқибозлари бугун 500 ўринга мўлжалланган трибунадан мусобақани томоша қилиб, завқланишди, бу ердан нафақат бутун очиқ майдон ажойиб кўринишини, балки “Қорабайир отчилик мажмуаси” унитар корхонаси майдонини ҳам кўздан кечириш мумкин.
Шундай қилиб, тантанали равишда тасмани кесишди, янги завод очилди ва ўзига юклатилган миссияни бажаришга шай!
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчи конкурчилари бу спорт турига хос томошабоплик ва қизғинликни намоён этдилар. Томошабинлар чиқишлардан катта завқ олдилар, ҳар бир чавандозни қарсаклар билан кутиб олдилар ва уларни қўллаб-қувватлаб турдилар.
Классик конкур ғолиби ёш спортчилардан бири Ўткир Исмоилов бўлди, у Рейс лақабли отда чиқиш қилди. Сакраш қуввати конкурида ғалабани халқаро тоифадаги спорт устаси, от спорти фахрийси Ибрагим Юлдашев Лоу Ловерет лақабли отда қўлга киритди.
Томошабинлар олқиши совринига спортчи, спорт устаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вице-президенти Бахром Газиев эга бўлди. Ишонамизки, яқин орада бу жой нафақат мамлакат йилқичилари ва от спорти ишқибозлари, балки хушқад жониворларни қадрловчи, аукционлар, нуфузли мусобақалар, тармоқнинг тантанали тадбирлари, илмий тадқиқотлар, соҳанинг етакчи вакиллари билан ишчан учрашувларда иштирок этишга қизиқувчи инсонларни ҳам ўзига оҳанграбодек тортувчи масканга айланади.
Янги завод очилиши маросими ва тўсиқларни енгиб ўтиш мусобақаларининг ҳурматли меҳмонлари ва иштирокчилари Халқаро от спорти федерацияси ветеренар делегати, Россиянинг от йўрттириш бўйича терма жамоаси ветеренар шифокори Евгений Горовой, Халқаро от спорти федерацияси минтақавий гуруҳи раҳбари ўринбосари Рамин Шафии, шунингдек “Ashqan Equestrian Equipment” компанияси президенти Ашкан Хакикий бўлишди. Тантанали тадбир ажойиб концерт дастури, эстрада юлдузлари, халқ ансамбллари чиқишлари ва миллий рақслар намойишлар билан бой бўлди.
Фикрлар