Қашқадарёда пляж футболи старт олди
Юртимизда футболни ривожлантириш учун қатор ишлар амалга оширилаётганини яхши биласиз. Айниқса, футзал, аёллар футболи каби соҳил (пляж) футболига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу спорт турига қизиқувчилар ҳам тобора кўпайиб бораётгани қувонарлидир.
Ҳозирда ёзнинг иссиқ кунларида соҳил футболи анча оммалашган десак янглишмаган бўламиз. Айниқса, Қашқадарёда соҳил футболи бир мунча ривожланаётгани ҳақиқат. Аслида-ку, ушбу вилоятда футболга эътибор юқори даражада. Шундай экан, унинг бошқа бўғинларидаги футбол мусобақалари ҳам юқори савияда ташкиллаштириб келинади. Шундан келиб чиқиб айтганда, у ерда пляж футболи учун ҳам шароитлар яратилган. Бу борада Қашқадарё вилояти футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Норқул Даминовнинг хизмати катта. Айнан соҳил футболининг янада ривожланиши ва унга қизиқувчиларнинг сонини ошириш мақсадида вилоят футбол ассоциацияси томонидан вилоят биринчилиги ўтказилмоқда ва унда қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда. Булар – “Нишон” (Нишон), “Косон” (Косон), “Касби” (Касби), “Бинокор-1” (Қарши), “Бинокор-2” (Қарши), “Адолат” (Қарши), “Машъал” (Муборак), “Шўртан” (Ғузор), “Миришкор” (Моришкор), “Пулати” (Косон), “Чироқчи” (Чироқчи), “Насаф” (Қарши).
Айтиш керакки, соҳил футболига бўлган эътибор ва қизиқиш борган сари ошиб бормоқда. Шу боисдан Қаршида ушбу спорт тури муваффақиятли тарзда ўтказилмоқда.
Шуҳратбек Жўраев.
Фикрлар