Қатар сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан бой берди

Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Таиланд ва Қатар Олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичидаги ўйини ўз якунига етди.

Мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Хусусан, 6-дақиқада Ҳазим Шеҳата ҳисобни очган бўлса, 90+2 дақиқада Чаидед Супачаи ҳисобни тенг кўринишга олиб келди.

Қайд этиш жоиз 16-август куни Қатар терма жамоаси кейинги ўйинни вакилларимизга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!