Холанднинг кейинги жамоаси ва трансфер вақти маълум қилинди
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд клуб билан амалдаги шартномасини 2029 йилнинг ёзигача узайтиришга кўнгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Бироқ бу 24 ёшли норвегиялик ҳужумчи битимнинг охирига қадар Манчестерда қолишини англатмайди. Ўзаро келишувга гранд клублардан таклиф бўлган тақдирда Холанд ҳамкорликни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида банд киритилган.
El Gol Digital нашрининг маълум қилишича, Эрлинг Холанд “Барселона”га ўтиши кутилмоқда. Бу трансфер 2026 йилнинг ёзига мўлжалланган. Айнан шу санада каталонияликларнинг 36 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскининг шартномаси тугайди.
“Барселона” мутасаддилари Холанд вақти келиб, Левандовски ўрнини эгаллаши ва айнан Каталония суперклуби лойиҳасини танлашига ишонч билдиряпти. Холанднинг ўзи эса, кейинги борар манзили Испания чемпионати бўлишини истамоқда.
Кўрамиз, “Барса”нинг режаси амалга ошармикин, ёки “Реал” кўп гол ура оладиган бу ҳужумчини ҳам илиб кетармикин... Бу ёғини вақт кўрсатади.
Фикрлар