Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз тантанали равишда кутиб олинди (фото)

  Жорий йилнинг 22 февраль – 5 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда кадетларимиз шамшир йўналишида кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.

  Бугун кеч соат 18:00 да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропортида" қиличбозлар тантанали равишда кутиб олинди.

  Тантанали равишда ўтган мазкур тадбирда фотомухбиримиз ҳам иштирок этди ҳамда қуйидаги фотолавҳаларни мамнуният ила ҳавола этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!