“Қўқон-1912” энди бор эътиборини Суперлигада жон сақлаб қолишга қаратади...ми?

Ўзбек футболининг бешиги ҳисобланган Қўқонда футболни қанчалик ардоқлашларини яхши биламиз. Шу боис Суперлигада иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг ҳам мухлислик аудиториясини анча салмоқли дейишимиз мумкин. Эътибор берсак, Қўқонда кечадиган ҳар бир учрашув рақиб жамоа учун бир мунча қийинроқ ўтади. Чунки у ерда мухлисларнинг ҳам ўзига яраша босими бўлиши шубҳасиз. Албатта, шунга яраша “Қўқон-1912” ҳам имкон қадар ўз ишқибозларини хурсанд қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо доим ҳам сиз ўйлаган нарса бўлавермайди. Қўқонликлар Ўзбекистон Кубоги ярим финалигача етиб боришгани ҳам эътиборга молик. Аммо ҳал қилувчи паллада Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоа ўз уйида “Пахтакор”га қаршилик кўрсатишга қийналишди. Натижада 2:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишди. Шу тариқа “Қўқон-1912” Кубок баҳсларидан ҳам чиқиб кетди. Энди улар асосан қуйи олтиликда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашни давом эттирадилар. Хўш, “Пахтакор”га бой берилган йирик ҳисобдаги мағлубият жамоа аъзоларининг руҳиятига таъсир кўрсатмайдими? Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов SPORTS.uz муҳбирига ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қўқонликлар устози билан уюштирилган суҳбатни тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!