"Қўқон-1912" футболчилари қисқа муддатли таътилга чиқишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентда бўлиб ўтган "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг "Қўқон-1912" футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Олий лига тақвимидаги тиғизлик туфайли дам олмаган қўқонликлар, навбатдаги тур ўйинларидан олдин 3 кун дам оладиган бўлишди.

Жамоа навбатдаги тур ўйинини сафарда "Бухоро"га қарши ўтказади. Мураббийлар штаби "Бухоро"га қарши тайёргарликни 29 октябрдан бошланишини эълон қилишган. Шу куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Тошкент шаҳрида йиғилишади ҳамда навбатдаги беллашувга тайёргарликни олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!