"Қўқон-1912" мухлисига ЖЧ–2018 чиптаси топширилди
ЎФА томонидан ҳар бир клубга биттадан 2018 йилги жаҳон чемпионати чиптаси тақдим қилинган эди. «Қўқон-1912» футбол клуби ЖЧ чиптасини ўзининг ашаддий мухлисига тақдим қилди.
Обиджон Мирзаев қўқонликларнинг барча ўйинларида оилавий тарзда стадионга ташриф буюриб жамоани қўллаб - қувватлаб келади.
Бу мухлис Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган Англия – Бельгия учрашувини бевосита стадионда томоша қиладиган бўлди.

Фикрлар