“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”. Превью

25 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида PEPSI Суперлига 31-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 25 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 12 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Саккизта ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Бешта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 40-30, “Сўғдиёна” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 41 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 29 очкони ташкил этади.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

29.07.2018 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 2:1
20.06.2017 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 3:2
16.06.2016 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:2
05.11.2015 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:3
11.05.2002 Қўқон -1912 – Сўғдиёна – 1:0

12.09.2000 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 3:1
30.04.1999 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:1
21.06.1998 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 4:2
31.05.1995 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0
27.04.1994 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:2
02.05.1993 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 0:0
27.05.1992 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0

Факт: Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларнинг саккизтасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки марта дуранг натижаси қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!