Қудратилло Абдуқаҳҳоров Малайзияда рингга кўтарилади

  • 31 октабря, 2018, 14:29
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN
Профессионал боксда бирор маротаба мағлубиятга учрамаган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги 5 январь куни Малайзияда бўлиб ўтади. 

Қудратилло навбатдаги беллашувини япониялик 31 ёшли боксчи Кеита Обарага қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло айни дамда IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди, Обара эса 6-поғонадан жой олган. Улар ўртасида ўтадиган жангда ким ғолиб бўлса, рейтинг жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олади ва ушбу вазн тоифасида IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию