Қуръа вақти нега кўчирилди?

Хабарингиз бор, Суперлига баҳсларида дастлабки босқич якунланган. Энди жамоалар 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик мусобақада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади.

Бир неча кун олдин, 25 август куни ПФЛ расмий сайти PEPSI Суперлига иккинчи босқичига 28 август соат 20:00да қуръа ташлаш маросими бошланиши маълум қилинганди. Бугун ташкилот расмий сайтида қуръа ташлаш маросими 21:45дан бошлаб жонли эфирда трансляция қилинишини хабар берган. Аммо қуръа ташлаш маросимининг вақти нега ўзгаргани борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақатгина

Қандайдир ташкилот ниманидир ўзгартирса, изоҳ беради, ноқулайликлар учун узр сўрайди. Биз ПФЛ узр сўрашини кутмаяпмиз. Керак ҳам эмас. Бироқ нима сабабдан ўзгариш бўлганини хабар берилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг охирги сонларидан бирида ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлганди ва у Суперлига тақвимини бир неча бор ўзгартирилганига қисқача жавоб берганди. Яъни у: “Тақвимни тузганлар ҳозир ПФЛда ишламаяпти. Энди тақвимни ўзимиз тузамиз”.

Қуръа ташлаш маросимининг вақти ўзгаришидан ҳулоса қилсак, янги тақвим ҳам ўзгармаслигига кимдир кафолат беришига шубҳамиз бор.
Сўз ўрнида, бир неча кун олдин “Милан” клубига кўчиб ўтган Гонсало Игуаин неаполлик мухлислар томонидан баннерлар билан кутил олинганди. Ўша баннер эсингиз-дами? Йўқ бўлса, марҳамат: "Наполи" клуби мухлислари Игуаинга: “Сен футболкангни ич кийимингдан кўра кўпроқ алмаштирасан”.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/08/2018 12:51
Кучирилгани сабабли курсатилмаса, макола чикариш керакми? ТВ вакти билан тугри келмаган булиши мумкин. Статья ни о чем