Радзивил ва Дусанова Чехиядаги мусобақада ўзаро баҳслашишди

26 январь куни Чехиянинг Густопече шаҳрида баландликка сакраш бўйича анъанавий «HUSTOPEČSKÉ SKÁKÁNÍ» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Светлана Радзивил ва Надия Дусановалар ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, украиналик Катерина Табачник 199 см натижа билан ғалаба қозонди. 194 см баландликни забт этган Светлана Радзивил бу борада тўртинчи бўлди. Радзивилнинг натижаси Осиёда қишки мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди. 188 см баландликни забт этган Надия Дусанова эса 12-поғонадан жой олди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.

Мусобақа натижалари:

1. Екатерина Табашник (Украина) – 1,99

2. Ярослава Могучих (Украина) – 1,99

3. Морган Лейк (Буюк Британия) – 1,97

4. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1,94

5. Алессия Трост (Италия) – 1,94

12. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1,88.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!