Раллида «Тойота» автомобилларига тенг келадигани топилмаяпти

Финляндияда Ралли бўйича "WRC" пойгаларининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Унда Отт Тянак «Тойота» автомобилида белгиланган масофани 2:35.18,1 натижа билан босиб ўтди.

Мусобақада «Ситроен» жамоаси пойгачиси Мадс Остберг ғолибдан +32,7 сония кечга қолиб иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, «Тойота» жамоаси аъзоси Яри-Матти Латвала маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Шунингдек, Хэйден Паддон («Хендэ») ва Себастьян Ожье («М-Спорт» / «Форд») кучли бешликка кирди.